Ер ости бойликларини қазиб олиш учун рухсатнома олиш тартиби ўзгартирилмоқда
Жамият
−
28 Март 2022
4795Ўзбекистонда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани олиш тартиби соддалаштирилмоқда. Бу ҳақда бугун, 28 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экологик партия фракцияси йиғилишида муҳокама қилинган “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасида сўз боради.
Қуйи палата Матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур қонун лойиҳаси хорижий тажриба ва халқаро ташкилотлар фикрлари ва таклифлари асосида ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳасида ер қаъри участкаларининг ресурслари, ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари рўйхати ва уларнинг ваколат доиралари аниқ белгилаб берилмоқда.
Қайд этилишича, қонун билан ер ости бойликлари тўғрисидаги маълумотларнинг (рухсатнома берилганлиги, ер қаъридан фойдаланувчиларнинг йиллик харажатлари, рухсатномани бошқа шахсга ўтказилганлиги, маҳаллий иш кучи ва хизматларни таъминлаш учун ажратилиши лозим бўлган харажатлар миқдори) очиқлиги, шунингдек, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани олиш тартиби тубдан соддалаштириш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш тартиб-таомиллари такомиллаштирилмоқда, ўрганилганлик даражаси ва кон очиш салоҳияти юқори бўлган майдонлардан геологик жиҳатдан ўрганиш учун фойдаланиш ҳамда аниқланган конлардан фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларни “E-auksion” ягона электрон савдо майдончасида ўтказиладиган аукцион натижаларига кўра бериш белгиланмоқда.
Муҳокамалар якунига кўра, қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланган.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги қарор билан қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун рухсатномалар Давлат геология қўмитаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган ер қаъри участкалари бўйича берилиши белгиланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь