Олтин ва кумуш қазиб олиш тартиби белгиланди
Жамият
−
26 Март 2022
6370Энди қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун рухсатномалар Давлат геология қўмитаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган ер қаъри участкалари бўйича берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги қарор низомида келтирилган.
Низомга кўра, бунда ер қаъри участкаси ишончли, аниқ контурлари ва чегаралари кўрсатилган, ўлчами 5 гектаргача бўлган сочма олтин конлари бўлади. Ер қаъри участкалари “Е-auksion” порталига қўйилади ва унинг бир гектари бошланғич нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баравари (9 млн 450 минг сўм) этиб белгиланади.
Рухсатномалар “Е-auksion”даги аукцион якунлари бўйича фақат Ўзбекистон резидентларига 3 йилга берилади. Рухсатнома олганлар қазиш ишларини бошлашдан аввал ёзма равишда ҳокимиятни, Экология, Саноат хавфсизлиги қўмиталари, Кон-геология инспекциясини хабардор қилиши керак.
Низомга мувофиқ, қазиб олинган қимматбаҳо металлар қабул кассаларига, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга сотилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь