ЕОИИга аъзо бўлиш мамлакатимизга фойдадан кўра кўпроқ салбий оқибатлар олиб келади - Алишер Қодиров

Жамият

image

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиш  масаласида экспертлар хулосасини кутади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида партиялар ўртасида навбатдаги дебатда айтиб ўтилди. 

Унда иштирок этаётган Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров Евроосиё иқтисодий Иттифоқига қўшилиш масаласига тўхталди.

"Айни вақтда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш ёки қўшилмаслигини жуда кўплаб экспертлар жамоаси ўрганмоқда. Бизнинг партия ушбу экспертлар хулосасини кутишга қарор қилди. 

Бизнинг партия Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиш  мамлакатимизга фойдадан кўра кўпроқ салбий оқибатлар олиб келади, деб ўйлаймиз. Шу боисдан, Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо сифатида эмас, балки савдо-шерикчилик ёки кузатувчи сифатида қўшилишини қўллаймиз", дейди Алишер Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Жамшид Қўчқоров Самарқандда Россия Федерацияси Молия вазири билан ЕОИИ қўшилиш борасида айрим масалаларни муҳокама қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Қодиров ЕОИИ

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг