ЕОИИда раислик Россиядан Арманистонга ўтди

Олам

image

Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) раислик 2024 йил 1 январдан Россиядан Арманистонга ўтди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси сайтида хабар қилинди.

“Арманистон Республикаси 2024 йил 1 январдан Евроосиё иқтисодий иттифоқи органларидаги раисликни қабул қилди ва 2024 йил давомида Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши, Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши ва Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгашида раислик қилади”, дейилган хабарда.

Раислик доирасида Иттифоқ тузилганининг 10-йиллиги муносабати билан Москвада Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши, ИИИ Евроосиё иқтисодий форуми, Евроосиё ҳукуматлараро кенгашийиғилиши ҳамда қатор тадбирлар режалаштирилган.

Маълумот учун, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бу иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган. Ўзбекистон, Молдова ва Куба кузатувчи мақомига эга.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 25 декабрь куни Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари Санкт-Петербургда ўтказилган саммит якунларига кўра ЕОИИни ривожлантириш бўйича 15 йиллик ҳужжат имзолаганди.

Йиғилишда иштирок этган Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Евросиё иқтисодий иттифоқи иқтисодий бирлашма бўлиб, сиёсий ёки геосиёсий кун тартибига эга бўлмаслиги кераклигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ЕОИИ Арманистон Республикаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made