ЕОИИ ёки ЖСТ? Жаҳон банки Ўзбекистон қайси ташкилотни танлаши кераклигини айтди

Жамият

image
0:00
0:00
download
Ўзбекистонда олигархларнинг пайдо бўлиш хавфи юқори – Жаҳон банки north_east

Ўзбекистонда олигархларнинг пайдо бўлиш хавфи юқори – Жаҳон банки

Ўзбекистон агарда ҳам Жаҳон савдо ташкилотига, ҳам Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилишга қарор қилса, биринчи бўлиб ЖСТга аъзо бўлиши керак. Бу ҳақда Жаҳон банки ҳисоботида сўз боради.

Ҳисоботда Ўзбекистон ҳозиргача Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлмагани, минтақавий ва жаҳон савдо бозорларига интеграциялашмагани қайд этилган.

“Ҳукумат 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун тайёргарлик кўриш ҳаракатларини бошлаганига қарамай, жараён деярли эътиборга олинмади ва охир-оқибат тўхтатилди. Бу жараённи эртароқ қайта бошлаш 2017-2021 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясининг асосий элементи ҳисобланади. Ушбу чора-тадбирларнинг бориши COVID-19 пандемияси туфайли секинлашди, аммо ўрта муддатли истиқболда тадбирлар қайта тикланиши ва тезлашиши кутилмоқда. Икки йиллик музокаралардан сўнг Ўзбекистон яқинда Европа Иттифоқининг “умумий имтиёзлар схемаси” (GSM+)га кириш ҳуқуқини қўлга киритган тўққизинчи давлат бўлди. Ушбу режим тариф линияларининг учдан икки қисмига Европа Иттифоқи бозорларига кириш учун нол тарифларни ўрнатиш орқали барқарор ривожланиш ва яхши бошқарувни ўз зиммасига олган мамлакатлар учун махсус имтиёзларни тақдим этади. Ўзбекистон шунингдек, 2014 йилдан бери МДҲ Эркин савдо ҳудудига ҳам аъзо”, дейилади ЖБ ҳисоботида.

Ташкилот ҳукумат Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) қўшилиш масаласини кўриб чиқаётганига тўхталиб ўтган. Таъкидланишича, ЕОИИга аъзолик божхона иттифоқи ишида иштирок этишни ва божхона тарифларининг ягона режимига киришни назарда тутади. Тижорий афзалликларидан ташқари, аъзолик ишчи кучи ва капитал ҳаракати учун кўпроқ эркинлик беради.

“2020 йилда Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомига эга бўлди. ЕОИИга ҳам, ЖСТга ҳам қўшилиш учун норматив-ҳуқуқий база ва тариф сиёсатини уйғунлаштириш талаб этилади. Ушбу ташкилотларга қўшилишдаги энг катта муаммолардан бири, эҳтимол, чегараларни кесиб ўтишнинг қийинлиги ва давлатнинг иқтисодиётга юқори даражадаги аралашуви каби нотариф тўсиқлардир”, дейилади ҳисоботда.

Жаҳон банкининг таъкидлашича, Ҳукумат ЖСТга ҳам, ЕОИИга ҳам қўшилиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, экспертлар одатда глобал савдо алоқаларини таъминлашни тавсия қиладилар, бунинг учун биринчи навбатда ЖСТга аъзо бўлиш керак ва кейин минтақавий савдо шартномаларига қўшилиш керак


Мақола муаллифи

Теглар

ЖСТ ЕОИИ

Баҳолаганлар

395

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг