ЕОИИ Хитой билан мустақил валюта-молия тизими ишга туширмоқчи
Олам
−
15 Март 2022
16478Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Хитой мустақил халқаро валюта-молия тизими лойиҳасини ишлаб чиқади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев маълум қилди.
Тахминларга кўра, тизим янги халқаро валютага асосланган бўлиб, у иштирокчи мамлакатлар миллий валюталари ва товар нархлари индекси сифатида ҳисобланади.
“Глобал иқтисодий пасайиш ва ЕОИИ давлатлари ҳамда Хитойга нисбатан чеклов чоралари билан боғлиқ умумий муаммолар, хавфларни инобатга олган ҳолда, мамлакатларимиз мунтазам эксперт мулоқотлари даражасида ҳам, қўшма чора-тадбирлар ва лойиҳалар соҳасида ҳам амалий ҳамкорликни фаоллаштиришлари керак”, деган Глазьев.
Унга кўра, биринчи лойиҳа жорий йилнинг март ойи охиригача муҳокама учун тақдим этилади.