Ёнғин: 3 ёшли қурбон ва 150 нафардан ортиқ эвакуация
3-саҳифа
−
01 Февраль 6420 2 дақиқа
Жорий йилнинг 31 январь куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Паркент кўчасида жойлашган “Авиатор” савдо-кўнгилочар марказ биносида ёнғин содир бўлгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига 112 тизими орқали хабар келиб тушган.
Хабарга асосан қутқарув техникалари тезкорлик билан воқеа жойига етиб келиб, зудлик билан қутқарув ва эвакуация ишларини бошлади. Маълум бўлишича, бинонинг иккинчи қаватида 150 нафардан ортиқ фуқаро бўлган. Фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан тезкор ва профессионал ҳаракатлар натижасида барча фуқаролар хавфсиз тарзда эвакуация қилинган.
Эвакуация ва қутқарув ишлари тўлиқ якунлангач, бинода разведка ишлари олиб борилиб, бошқа хоналарда фуқаролар бор-йўқлиги аниқланди. Шундан сўнг ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилди ва олов соат 17:17 да тўлиқ бартараф этилди.
Афсуски, олиб борилган ёнғин қидирув ишлари давомида 2023 йилда туғилган бир нафар вояга етмаган боланинг жасади вайроналар остидан топилди. Марҳум боланинг жасади болалар ўйингоҳи ҳудудида аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жараёнга прокуратура органлари ҳамда Ички ишлар вазирлиги жалб этилган. Ёнғин сабабларини аниқлаш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-техник лабораторияси иш олиб бормоқда.
Ёнғин сабаблари аниқлангач, қўшимча маълумотлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тақдим этилиши маълум қилинди.
Беҳзод Шамсутдинов
Live
Барчаси“Open budget” бошланди
09:37