Енгилмас ўзбек проф боксчилари бугун рингга кўтарилади

Спорт

image

Бугун, 18 май куни Даниянинг Орхус шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Унда Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров ва бошқа бир ўзбек боксчиси Хуршид Тожибоев рингга кўтарилади. 

Шаҳобиддин грузиялик Мишико Шубитидзега қарши жанг қилади. Маълумот учун, Шубитидзе шу кунгача проф боксда 28 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг 12 тасида ғалаба қозонган (5 та нокаут). 13 маротаба мағлубиятга учраган (11 та нокаут). 3 маротаба дуранг қайд этган. Шаҳобиддин эса шу йилнинг 5 апрель куни БААда проф рингдаги дебютини нишонлаган ва унда индонезиялик Антони Холтни биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.

Хуршидга эса  грузиялик Иракли Шариашвили рақиблик қилади. Ёдингизда бўлса, Тожибоев проф рингдаги илк жангини шу йилнинг 23 март куни Польшада мезбон боксчи Кристоф Роговскига қарши ўтказиб, учинчи раундда нокаут эвазига ғалаба қозонганди. Иракли Шариашвили эса шу кунгача проф боксда 8 маротаба рингга кўтарилиб, уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган. 2 маротаба мағлуб бўлган (1 та нокаут). Яна 1 марта эса дурангга эришган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Шаҳобиддин Зоиров

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг