Ёмон вазиятда фойда қилишни хоҳлаган тадбиркорларни харидор кечирмайди – Зафар Хошимов

Жамият 2280
image

Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши ортидан карантин эълон қилинди. Бу эса аҳолининг дўконларга ёпирилиб, озиқ-овқат ғамлашига олиб келди. Бундан фойдаланган сотувчилар нархларни ошириб юборди.

“Корзинка.уз” супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Хошимов вазиятдан фойдаланиб, нархларни ошириб юборадиган тадбиркорлар якунда ҳеч нимага эриша олмаслигини айтиб ўтди.

“Доим қисқа муддат фойда қиламан деган тадбиркорлар, охирда ҳеч нарсага эриша олмайди. Бу гапни ҳайрия учун айтмаяпман, балки бу бизнес талаби. Бир нарсани сездим, харидорларнинг ҳотираси жуда кучли. Ёмон вазиятда фойда қилишни хоҳлаган тадбиркорларни харидор кечирмайди”, деди Хошимов.

Шу билан бирга, тадбиркор ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, унга мослашган ҳолда имкон даражасида уйдан чиқмасдан ишлашга чақирди.

“Мен уйдан туриб ишлаяпман. Корзинка сингари катта савдо тармоғини уйдан туриб бошқараётган бўлсам, демак сиз хам уйдан ишлашга ҳаракат қилсангиз уддаласангиз бўлади”, дейди тадбиркор.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 46 нафарга етди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 41
Рейтинг: 2.7
t
×