Елизавета II мурожаат вақтида кийган либосида қандай маъно яширин?
Олам
−
06 Апрель 2020
12960Аввалроқ, Буюк Британия қироличаси Елизавета II коронавирус пандемияси сабаб британияликларга мурожаат қилиб чиққан эди. Экспертлар ушбу мурожаат вақтида қиролича энгнидаги кийимда қандай маънолар яширингани ҳақида маълум қилишди.
Қиролича эфир пайтида ёрқин фируза-яшил либос кийган эди. "Styled By Susie" веб-сайт асосчиси Сюзи Хаслернинг сўзларига кўра, қиролича бундай кийимларни танлаганлиги бежиз эмас.
"Бу тинчлантирувчи ранг, умид ва шифо тимсолидир. Айнан мана шу мушкул дамларда ҳаммамизга айнан ушбу нарсалар зарур. Шу тарзда, у ўз фуқароларининг кайфияти ҳақида қайғураётганини кўрсатди", деб тушунтирди Хаслер.
Бундан ташқари, мода мутахассисининг фикрича, қиролича Буюк Британия миллий соғлиқни сақлаш хизмати шифокорлари билан бир хил рангдаги билан бирдамлигини билдирди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирус билан боғлиқ 48 451 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 229 нафари соғайган, 4 943 нафари эса вафот этган.
LiveБарчаси