Бу ўзгаришлар барчамизга таъсир қилди – Елизавета II коронавирус муносабати билан инглизларга мурожаат қилди

Олам

image
Коронавирус юқтирган Буюк Британия Бош вазири шифохонага ётқизилди north_east

Коронавирус юқтирган Буюк Британия Бош вазири шифохонага ётқизилди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II 5 апрель оқшомида миллат ва Ҳамдўстлик мамлакатларига қилган махсус мурожаатида коронавирус пандемияси вақтида интизом ва қатъиятлилик муҳимлигини таъкидлади.

У мана шундай оғир даврда инглизларнинг елкасига тушган йўқотиш, азоб-уқубат ва молиявий қийинчиликлар қанчалик оғирлигини алоҳида таъкидлади.

Қиролича, шунингдек, миллий соғлиқни сақлаш хизмати ва бошқа соҳа вакилларига миннатдорлик билдирди ва бу вазиятда жамиятнинг ҳар бир аъзоси муҳим роль ўйнашини гапириб ўтди.

Қиролича шундай деди: “Мен сизлар билан фавқулодда бир ҳолатда гаплашяпман. Мамлакатимизда одатий ҳаёт издан чиққани баъзилар учун чуқур қайғу, яна баъзилар учун молиявий қийинчилик келтириб чиқарди. Бу ўзгаришлар барчамизга таъсир қилди”

"Умид қиламанки, келажакда бу қийинчиликларни қандай кутиб олганимиз билан барча фахрланади. Биздан кейин келадиганлар эса британияликларнинг бу авлоди аввалгилари каби кучли эканини айтади", - деди қиролича.

Қиролича, шунингдек, ушбу ҳафта охирида яхши об-ҳаво бўлишига қарамай, ҳукуматнинг тавсияларига риоя қилган ва уйда қолган барча британияликларга миннатдорчилик билдирди.

“Гарчи биз илгари турли қийинчиликларни енгишимизга тўғри келган бўлса-да, аммо бу сафаргисида битта фарқ бор. Бу сафар бир сайёрадаги барча давлатлар билан бирдам бўлиб, илм-фаннинг буюк ютуқларидан фойдаланяпмиз. Биз муваффақиятга эришамиз ва бу муваффақият ҳар биримизга тегишли бўлади", деди Елизавета II.

93 яшар қироличанинг ушбу мурожаати Виндзор қасрида ёзиб олинди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирусга 47 806 нафар одам чалинди. 135 бемор шифо топган бўлса, 4 934 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Елизавета II

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made