Ёлғиз оналар фарзандининг боғча пулини давлат тўлаб беради
Жамият
−
01 Март 2022
6370Эҳтиёжманд ёлғиз аёллар фарзандлари учун давлат боғчалари тўловлари бюджетдан қоплаб берилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Президент йиғилишда эълон қилинган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича яна бир қатор чора-тадбирларни санади.
Хусусан, йирик ишлаб чиқариш корхоналари, тўқимачилик кластерлари ва кечки сменада аксарият аёллар ишлайдиган корхоналар боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи давлат томонидан тўлаб берилади.
Шунингдек, 27 минг нафар аёлнинг уй-жой шароитини яхшилаш бўйича аниқ режалар белгилаб олинган. Режа доирасида 2022 йилда ипотека кредитлари бўйича ажратиладиган субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади;
Йиғилишда уй-жойга муҳтож 14 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловлари учун 500 минг сўмгача компенсация берилиши таъкидланди.
Бундан ташқари, 2022 йилда республика бўйича 1 мингта ижтимоий уйлар сотиб олинади. Вилоят ҳокимлари ушбу уйларнинг 700 тасини уй-жойга муҳтож ёлғиз аёлларга ижарага беради, ушбу хотин-қизлар касб-ҳунарга ўргатилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь