Елена Зеленская Байден ва унинг рафиқаси билан учрашди
Олам
−
21 Июль 2022
7666Украина биринчи хоними Елена Зеленская АҚШга ташрифи доирасида Оқ уйда Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден ва биринчи хоним Жилл Байден билан учрашди. Украина давлат раҳбарининг рафиқаси, Оқ уй айвонида Президент Жо Байден ва вице-президент Камала Харрис томонидан кутиб олинган.
Биринчи хонимлар ўртасида ўтган учрашувда Украинада амалга оширилиши бошланган Руҳий саломатлик ва психо-ижтимоий қўллаб-қувватлаш миллий дастури муҳокама қилинган. Уни амалга ошириш учун хорижий, жумладан, америкалик мутахассисларнинг уруш оқибатида юзага келган травматик вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича эксперт маслаҳати талаб этилади.
“Украина ва АҚШнинг биринчи хонимлари бир қатор гуманитар лойиҳаларга катта эътибор қаратдилар, уларнинг мақсади урушдан азият чеккан одамларнинг аҳволини енгиллаштиришдир. Хусусан, украиналик болаларнинг АҚШда даволаниши ва уларни Америка клиникаларида протезлаш, шунингдек, бир қатор таълим ташаббуслари ва вақтинчалик кўчирилган шахсларга ёрдам кўрсатиш ҳақида сўз юритилди”, дейилади Украина Президенти маъмурияти тарқатган хабарда.
Елена Зеленскаянинг таъкидлашича, бу биринчи хоним учун ғайриоддий туюлса-да, бугунги кунда асосий вазифа АҚШ томонидан Украинага болалар ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва урушдаги ғалабани тезлаштиришга ёрдам берадиган кучли аниқ қуролларни етказиб беришдир.
Президентнинг рафиқаси Россия армиясидан ҳарбий жиноятчилар тўғрисида тасдиқланган маълумотларни тўплайдиган “Украина халқи жаллодлари китоби” лойиҳаси ҳақида ҳам гапирди. У Қўшма Штатларга Бирлашган Миллатлар Ташкилотида нафақат Россияни қоралаш, балки уни яккалаб қўйиш ва БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги ўрнини олиб ташлаш бўйича катта саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди ва санкцияларни янада кучайтириш ва Россияни терроризм ҳомийси сифатида тан олишга чақирди.
“Украинада ва Америкада "кучли аёл" тушунчаси бир хил: аёл масъулиятни ўз зиммасига олади ва энг қийин вазиятларда қарор қабул қилади. У Американинг қудратли аёлларига, жумладан дипломатлар ва сенаторларга кучли украиналик аёллар ҳақида гапириб берди. Ҳозир ҳар биримиз шундаймиз. Украина Қуролли Кучлари сафида жанг қилаётганлар, ўт остида ишга кетаётганлар, фарзандлари учун янги жойда ҳамма нарсани бошидан бошлаганлар ҳақида. Бизда кучли аёлларнинг бутун мамлакати бор!”, деди учрашувда Елена Зеленская.
LiveБарчаси