ЁХББ ўт ўчиргичларнинг ёрилишига муносабат билдирди
Жамият
−
18 Июль 2019 6919 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда автотранспорт воситаларида мавжуд бўлган сув-эмульсия таркибли аэрозоль баллонига қадоқланган бирламчи ўт ўчиргичларнинг ёрилиш ҳолати тасвирга олинган фото ва видеолавҳалар тарқалган.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ушбу фото ва видеолавҳаларга муносабат билдирди. Бошқарма ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:
1) Ишлаб чиқарувчи корхонанинг мазкур ўт ўчиргичлардан фойдаланиш йўриқномасига асосан ўт ўчиргичлардан ҳаво ҳарорати -10 даражадан +50 даражагача бўлган шароитларда фойдаланиш белгилаб қўйилган.
2) Ўт ўчиргичдан фойдаланиш йўриқномасини инобатга олган ҳолда, ўт ўчиргичларни қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушадиган (салоннинг олд, орқа ва бошқа) жойларга ўрнатиш тақиқланади.
3) Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, мазкур турдаги ўт ўчиргичларни автотранспорт воситаларининг ўриндиқлари тагида, юкхонасида ёки бошқа қуёш нури тўғридан-тўғри тушмайдиган жойларида сақлаш тавсия этилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь