ЕХҲТ минтақадаги барча давлатларни Ўзбекистон изидан боришга чақирди
Жамият
−
09 Март 2020
7236Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти туҳмат ва ҳақорат учун жиноий жавобгарлик масаласида минтақадаги барча давлатларни Ўзбекистон изидан боришга чақирди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакиллиги офисининг расмий сайтида жорий йилнинг 5-6 март кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган II Марказий Осиё судьялар мулоқоти натижалари бўйича пресс-релиз эълон қилинди.
Ушбу чиқишда ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлашини билдирган.
Хусусан, Арлем Дезир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони бекор қилиш бўйича янги қонунни қабул қилишини, шунингдек блогерларга журналистларга бериладиган ҳуқуқлар берилишини олқишлаган. У ушбу масалада минтақадаги бошқа давлатларни ҳам Ўзбекистондан намуна олишга чақирган.
Қолаверса, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг махсус вакили Арлем Дезир Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгашига Самарқандда Марказий Осиё судьяларининг мулоқотига кенг майдон яратиб бергани учун миннатдорлик билдирган.
ЕХҲТнинг ушбу баёноти Ўзбекистоннинг сўз эркинлиги борасидаги фаолиятига юксак баҳо ҳисобланади, бошқа давлатларни ҳам ўрнак олишга чақириш ҳолати камдан-кам бўлади.
LiveБарчаси