Екатеринбургда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Жамият

image

Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, кеча, 29-октябрь куни эрта тонгда Пермь-Екатеринбург йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси З.С. вафот этди.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди ҳамда Ўзбекистон фуқаросининг жасадини ватанга жўнатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор етади ҳамда Россиянинг Урал федерал округи (Курган вилояти, Свердловск вилояти, Тюмен вилояти, Челябинск вилояти, Ханти-Мансийск автоном округи – Югра, Ямал-Ненецк автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.


Мақола муаллифи

Теглар

Екатеринбург вафот этди Ўзбекистон фуқароси

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг