ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили ўз миссиясини якунлади

Жамият

image

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча, 4 декабрь куни ўз вазифасини якунлаётган Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала билан учрашди. Бу ҳақда Саидов Тelegram-каналида маълум қилди.

“Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили сифатида ўз миссиясини якунлаётган Терхи Хакала хоним билан учрашишдан мамнунмиз”, деган вазир.

Шунингдек, вазир Терхи Хакалага Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг Европа Иттифоқи билан янада фаол алоқаларига қўшган салмоқли ҳиссаси учун миннатдорлик билдирган.

Учрашув давомида Самарқанд шаҳри келаси йилда “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммитига мезбонлик қилиши ҳам таъкидланди.

Маълумот учун, Тери Хакала финляндиялик дипломат бўлиб, чет элларда турли дипломатик лавозимларда, шу жумладан Россия, Жанубий ва Жануби-шарқий Осиё ва Женевада элчи вазифасида ишлаган. У Марказий Осиё бўйича махсус вакили лавозимига тайинланмасидан олдин Финляндия Ташқи ишлар вазирлигининг технологиялар ва хавфсизлик бўйича элчиси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Агостино Пинна мамлакатдаги миссиясини якунлаганди. Унинг ўрнига эса Пиергабриеле Пападиа де Боттини Италиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Терхи Хакала

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг