ЕИ яқин кунларда Украинага 2 миллиард евро ёрдам ажратади

Олам

image

Европа Иттифоқи яқин келажакда Украинага 2 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам кўрсатиш ниятида. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен бугун, 7 октябрь куни Прагада бўлиб ўтган Европа Иттифоқининг норасмий саммити якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилди. 

“Яқин кунларда [Украина] яна 2 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам олади”, дейди у.  

Еврокомиссия раҳбари, шунингдек, ЕИ давлатлари Киевга ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатишда давом этишини таъкидлади. 

Унинг сўзларига кўра, 44 давлат вакиллари иштирок этган Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммити Россиянинг яккаланиб қолгани ва Украинани қўллаб-қувватлаш йўлида ҳамжиҳатликни намойиш этган.  

“Ўйлайманки, 44 мамлакат долзарб муаммоларни муҳокама қилган саммит таркиби Россиянинг бугунги кунда қанчалик яккаланиб қолганини ва Украинани қанчалик кучли қўллаб-қувватлаётганини кўрсатди”, дейди у. 

Сентябр ойи бошида Урсула фон дер Ляйен ЕИ Украинага жорий йил бошидан бери Европанинг алоҳида давлатларидан етказиб бериш ва икки томонлама ёрдамни ҳисобга олмаганда, 10 миллиард евро миқдорида ҳарбий, иқтисодий ва молиявий ёрдам кўрсатганини эълон қилди. Июнь ойида ЕИ саммити иштирокчилари Киевга яна 9 миллиард евро ажратишга қарор қилган, шундан ҳозиргача 1 миллиард евро ўтказилган. 20 сентябрда ЕИ кенгаши Украинага имтиёзли кредитлар шаклида 5 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам кўрсатишни маъқуллаган эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг