ЕИ ва Россия ўртасида музокараларни бошлаш таклиф қилинди
Олам
−
04 Февраль 2534 1 дақиқа
Бугун, 4 февраль куни Латвия Бош вазири Cилиня Эвика ва Эстония Президенти Алар Карис Дубайдаги Жаҳон ҳукуматлари саммитида Европа Иттифоқи Россия билан дипломатик алоқаларни қайта тиклаш учун махсус элчи тайинлаши кераклигини билдирди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
“Дипломатияга киришишимиз керак. Ҳар доим гаплашиш зарур, лекин Россияни изоляция қилган ҳолда санкцияларни давом эттиришимиз керак. Биз музокара столида бўлсак, украиналиклар ҳам музокараларни бошлайди”, дейди Латвия Бош вазири.
Қайд этилишича, мазкур таклиф Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан янги ёндашувини кўрсатади ва Вашингтон, Киев ҳамда Москва ўртасидаги музокараларда Европанинг тасирини кучайтиришга қаратилган.
Эстония Президенти Карис тайинланадиган элчи Европанинг йирик давлатидан бўлиши ва иккала томон учун ҳам ишончли бўлиши кераклигини таъкидлаган.
Бироқ бу ташаббусни барча ЕИ мамлакатлари маъқулламаяпти, жумладан, Германия канцлери Фридрих Мерц тўғридан тўғри музокараларга қарши. Бундан ташқари, Европа Комиссияси Россия билан дипломатик алоқаларни қайта тиклашдан олдин Россия Президенти Владимир Путин тинчлик бўйича амалий қадамлар ҳам ташлаши кераклигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг 20-пакети доирасида мамлакатдан платина ва мис харидини тақиқламоқчилиги ҳақида хабар берилган эди.
Суннатова Фарангиз
Live
БарчасиЭрдўған энди хотинини олиб Мисрга борди
04 Февраль