ЕИ Ўзбекистонга 7 млн евро ажратди

Жамият

image

Европа Иттифоқи (ЕИ) Ўзбекистон ҳукуматига 2020−2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун 7 миллион евро миқдорида грант ажратди. Бу ҳақда ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан учрашувда маълум қилди.

Қайд этилишича, учрашувда томонлар ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилган.

Янги грант ЕИнинг секторни қўллаб-қувватлаш учун олган 20 млн евролик мажбуриятининг бир қисми ҳисобланади. Шундан 6 млн евро 2023 йилда ажратилган. Қолган 7 млн евро қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишда давом этиш ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш шарти билан 2026 йилга мўлжалланган.

Хабарда таъкидланишича, ЕИ Ўзбекистон ҳукуматига тўғридан тўғри грант ёрдамини кўрсатувчи кам сонли ривожланиш ҳамкорларидан бирилигича қолмоқда.

ЕИ элчиси Ўзбекистон ҳукумати томонидан маҳаллий ишлаб чиқариш ва экспортни кучайтириш, ирригация самарадорлигини ошириш, агробизнес учун янада қулай муҳит яратиш бўйича аллақачон чоралар кўрилганини таъкидлаган.

“Келажакни назарда тутадиган бўлсак, асосий муаммолар энди нархлар ёки квоталар эмас, балки иқтисодий ердан фойдаланиш ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги бошқарувини кучайтириш заруратидир — бу икки омил инвестицияларни жалб қилиш, барқарорликни таъминлаш ва экспорт рақобатбардошлигини ошириш учун, хусусан, ЖСТга аъзо бўлиш контекстида, айниқса муҳим”, дейди Тойво Клаар.

У ЕИ Ўзбекистонни қишлоқ хўжалиги соҳасида қолган ислоҳотларни якунлашда қўллаб-қувватлашда давом этишини тасдиқлаган. Элчи ҳамкорликни чуқурлаштириш Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги савдо имкониятларини кенгайтириш ва шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 2024 йилда Россиядан қанча қарз олгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ЕИ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг