Telegram
Биринчи билинг!
Олам
−
14 Февраль
4911Бугун, 14 февраль куни Европа Иттифоқи Россияни солиқ бошпаналари бўлган давлатлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда иттифоқ кенгаши баёнотида айтилади.
Қайд этилишича, Европа Иттифоқи адолатли солиқ рақобатини ривожлантиришда ва зарарли солиқ амалиётларини ҳисобга олишда давом этмоқда.
“Кенгаш бугун Британиянинг Виржиния ороллари, Коста-Рика, Маршалл ороллари ва Россияни солиқ мақсадларида ҳамкорликда бўлмаган юрисдикциялар рўйхатига қўшишга қарор қилди”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Россия рўйхатга 2022 йилда қабул қилинган Россиянинг янги солиқ қонунчилиги экспертлар томонидан текширилгандан сўнг киритилган.
Умуман олганда, 16 та давлат Европа Иттифоқи рўйхатига киритилган.
Ҳужжатда келтирилишича, Россия Федерацияси билан солиқ масалалари бўйича мулоқот Украинада уруш бошланганидан кейин тўхтатилган.
LiveБарчаси