ЕИ Россияни олмос савдосидан тушадиган даромаддан маҳрум қилмоқчи
Олам
−
16 Ноябрь 2023
3460Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Еврокомиссия билан биргаликда ЕИ Кенгашига Россияга қарши янги санкциялар пакети лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда Европа ташқи сиёсатлар хизмати хабар берди.
Боррелнинг сўзларига кўра, янги пакет бошқа нарсалар қаторида 120 нафар жисмоний ва юридик шахсга нисбатан санкциялар, экспорт ва импортга янги чекловлар, шунингдек, нефть нархининг юқори чегараларини белгилаш ҳамда амалдаги санкцияларни четлаб ўтиш билан боғлиқ чораларни ўз ичига олади.
“Таклиф этилаётган чора-тадбирлар Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларида "сайлов"ни уюштирганларга, украиналик болаларни мажбурий “қайта ўқитиш”га масъул бўлганларга, шунингдек, Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлигини қўллаб-қувватловчи дезинформация ва ташвиқот тарқатаётган шахсларга қарши қаратилган", дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Еврокомиссия матбуот хизматининг ТАСС агентлигига маълум қилишича, янги санкциялар пакети Россия олмосларини Европа Иттифоқига олиб киришни тақиқлашни ўз ичига олади.
“Европа комиссияси Россияни олмос савдосидан тушадиган даромаддан маҳрум қилмоқчи”, дейилади хабарда.
Шунингдек, улар янги пакетнинг тафсилотлари ЕИ Кенгаши томонидан маъқуллангандан кейин эълон қилинишини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канада Ташқи ишлар вазирлиги Россиядан тўққиз нафар жисмоний шахс ва олти компанияни, жумладан, йирик оммавий ахборот воситаларини ҳам санкциялар рўйхатига киритганди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь