ЕИ Россияга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди

Олам

image

Европа Иттифоқи (ЕИ) Россияга қарши санкциялар муддатини узайтирди. Бу ҳақдаги тегишли резолюция ЕИнинг расмий журналида чоп этилди.

Унга кўра, Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларининг Россияга кириши муносабати билан жорий қилинган санкция чекловлари яна 12 ойга, 2025 йилнинг 24 февралигача узайтирилган.

Европа Иттифоқи томонидан шу кунгача қабул қилинган барча чораларни сақлаб қолиш ва керак бўлганда қўшимча жазолар қўллаш тавсия этилади, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, январь ойи ўрталарида ЕИ Россияга қарши санкцияларнинг 13-пакетини муҳокамага қўйган. 24 февралгача қабул қилиниши режалаштирилган чекловлар ҳамжамият мамлакатлари элчиларининг йиғилишида кўриб чиқилган.

Унда санкциялар рўйхатини кенгайтириш, қўшимча савдо чекловлари, шунингдек, чекловларни четлаб ўтишга қарши курашиш чоралари муҳокама қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕИ суди металлургия магнати Алишер Усмоновнинг Россия Президенти Владимир Путин билан "ҳамтовоқлиги" туфайли унинг апелляциясини рад этган эди. Шунингдек, ЕИ тадбиркорнинг Украина билан ҳарбий можарода Россия расмийларини қаттиқ қўллаб-қувватлаганини ҳам қўшимча қилган.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Европа Иттифоқи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг