ЕИ Исроилга барча иқтисодий ёрдамни тўхтатди
Олам
−
10 Сентябрь 5052 1 дақиқа
Европа Иттифоқи Исроилга барча молиявий ёрдамни тўхтатганини эълон қилди. Бу ҳақда Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.
Урсула фон дер Ляйен Страсбургдаги Европарламент йиғилишида сўзга чиқиб, Европа Иттифоқи Исроилга молиявий ёрдамни тўхтатганини айтди. У Европа Иттифоқи-Исроил уюшмаси келишувини ҳам қисман тўхтатиб қўйишни режалаштираётганини эълон қилди.
“Европа Иттифоқи Исроил давлатига барча молиявий ёрдамни тўхтатади, фуқаролик жамияти ташкилотлари, Исроилнинг Холокост ёдгорликлари ва тадқиқот маркази Яд ва-Шемга йўналтирилган маблағлар бундан мустасно”, дейди Урсула фон дер Ляйен.
У, шунингдек, Бош вазир Биньямин Нетаньяху ҳукуматидаги “экстремист вазирлар”га қарши санкциялар тайёрланаётганини айтиб, бир нечта вазирлар билан алоқаларни тақиқлаш таклифини илгари сурган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания Бош вазири Педро Санчес Ғазодаги геноцидга жавобан Исроилга қарши тўққизта санкция киритилишини айтган эди.
Бунёд Келдибоев