ЕИ афғон қочқинлари учун моддий ёрдамни кўпайтирди. Бироқ...

Олам 5618
image

Европа Иттифоқи афғонистонлик қочоқларга гуманитар ёрдам учун мўлжалланган маблағ миқдорини 57 миллион евродан 200 миллион еврогача кўтарди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

“Катта еттилик” давлатлари раҳбарларининг видеоконференциясида Европа Иттифоқи бюджетидан афғонлар учун гуманитар ёрдамни 57 миллиондан 200 миллион еврогача оширилишини маълум қиламан”, дея ёзган Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ўзининг Twitter'даги саҳифасида.

Жорий йилнинг 21 август куни эса фон дер Ляйен Европа Иттифоқи бу йил Афғонистон учун ажратилган 57 миллион евро миқдоридаги гуманитар ёрдам ҳажми сезиларли даражада оширилди. Бироқ, унинг таъкидлашича, янги ҳокимият инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишни бошламагунга қадар барча 1 миллиард евро миқдоридаги иқтисодий ёрдам тўхтатиб қўйилади.

Аввалроқ,Европа Иттифоқи “Толибон”нинг Афғонистондаги ғалабасини тан олиб, улар билан қатор масалаларда муҳокама ўтказиши кераклигини таъкидлаганди. Хусусан, ЕИ Афғонистон ҳудудидан Европа давлатлари фуқаролари ва афғонларни олиб чиқиш борасидаги масалани муҳокама қилиши кераклигини айтганди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 217
Рейтинг: 3
Теглар
t
×