ЕИ ҳарбий жиноятлар далилларини тўплаш учун Украинага миссия юборади

Олам

image

Европа Иттифоқининг 27 давлати Ташқи ишлар вазирлари Украинага ҳарбий жиноятлар далилларини тўплаш ва бу иш учун молиявий ёрдам кўрсатиш учун миссия юборишга қарор қилди. 

Бу ҳақда бугун, 11 апрель куни ЕИ дипломатияси раҳбари Жосеп Боррель Люксембургдаги ЕИ кенгаши йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. 

“Урушдан олдин Украинада бўлган Европа Иттифоқининг маслаҳат миссияси энди ҳарбий жиноятлар далилларини тўплашда ёрдам бериш учун сафарбар қилинади”, дейди. 

Далилларни тўплашга Европа Иттифоқи молиявий ёрдам беради. 

Ўтган ҳафта Европа Иттифоқининг бир қатор давлатлари ва ЕИ Ташқи ишлар хизмати раҳбари Жозеп Боррель Бучадаги вазият ҳақида тарқалаётган хабарлар фонида Россияга қарши санкциялар қўллашни кучайтиришни таклиф қилганди

Шунингдек, Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Украинанинг аввалроқ тинч аҳолининг оммавий қабрлари топилган Буча шаҳрига борди.

“Буча қирғини”

Жорий йилнинг 1 апрель куни Буча мэри Анатолий Федорук Украина ҳарбийлари россиялик босқинчиларни чиқариб юборганини тасдиқлади. Чекинган руслар фуқаролик иншоотларини, инфратузилма объектларини ва аҳоли пункти ичидаги баъзи ҳудудларни миналаган.

Озод қилинган шаҳарда украиналик ҳарбийлар ҳудудни диверсантлар ва россиялик шериклардан тозалашга киришган.

2 апрель оқшомида Украина Мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр бутун Киев вилояти рус босқинчиларидан озод қилинганини очиқлади.

Шундан сўнг босқинчиларнинг ваҳшийликлари ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлади. Руслар одамларни ўлдирган ва зўрлаган, ҳақорат қилган ва қийноққа солгани айтилди. Дмитрий Комаров Бучадан даҳшатли кадрларни кўрсатди ва аҳоли нонни кўрганда шунчаки йиғлаётганини айтди. Кейинчалик тармоқда пайдо бўлган Бучадан олинган ҳайратланарли фотосуратларда боғланган одамлар ўлдираётгани маълум бўлди. Украиналиклар оммавий қабрларга дафн қилинган. Баъзи жасадлар кўчаларнинг ўртасида қолган.

Буча воқеалари ҳақиқати ошкор бўлгач, дунё давлатлари уни қоралади. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакетини ишлаб чиқишни бошлади.

Россия Мудофаа вазирлиги Бучадаги воқеаларни Москвага қарши провокация ва саҳналаштирилган деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин Буча қирғини

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг