ЕЧЛда турнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар аниқ бўлди

Спорт

image

UEFA Европа Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун тўртта номзодни эълон қилди.

Мукофотга “Монако” аъзоси Такуми Минамино, “Милан” футболчиси Тейани Рейндерс ва “Реал” ҳамда “Барселона”нинг бразилиялик футболчилари Винисиус Жуниор билан Рафинья даъвогарлик қилмоқда.

Минамино “Црвена Звезда” билан ўйинда дубл қайд этди ва голли узатмани амалга оширди, Тейани Рейндерс эса “Брюгге” билан ўйинда дублга эришди.

Бразилиялик футболчилар Винисиус Жуниор “Боруссия”га қарши баҳсда, Рафинья эса “Бавария” билан ўйинда хет-трик қайд этиб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Ғолиб футболчи UEFA расмий сайтида овоз бериш йўли билан аниқланади ва тез орада ғолиб футболчи номи эълон қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Рафинья Винисиус Жуниор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг