ЕЧЛда тур ўйинлари: “Сити” ПСЖдан реванш оладими? 

Спорт 1109
image

Бугун, 24 ноябрдан 25 ноябрга ўтар кечаси UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган 8 та учрашув ўтказилади. 

“Интер” ўз майдонида “Шахтёр” жамоасини, “Ливерпуль” “Порту”ни, “Атлетико” эса “Милан”ни қабул қилади. “Реал Мадрид” сафарда “Шерифф” (Молдова) билан, “Манчестер Сити”  ПСЖ билан баҳс олиб боради.

Шунингдек, “Бешиктош” (Туркия) – “Аякс” (Нидерландия), “Спортинг” (Португалия) – “Боруссия Д” (Германия) ва “Лейпциг” – “Брюгге” учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.

“А” гуруҳида турнинг марказий учрашуви “Манчестер Сити” ва ПСЖ ўртасида бўлиб ўтади. Беллашувда ғалаба қозонган клуб плей-офф йўлланмасини ҳал қилади. Аслида мағлуб жамоа ҳас “Брюгге” “Лейпциг”ни мағлуб эта олмаса 1/8 финал чиптасини ҳал қилади. Бироқ атиги 1 очко жамғарган германияликлар ЕЧЛ билан хайрлашиб бўлган. 

“В” гуруҳида пешқадамлик қилаётган “Ливерпуль” юз фоизлик натижа қайд этган. Мерсисайдликлар кейинги икки ўйинда мағлуб бўлган тақдирда ҳам 1-ўриндан пастга тушиб кетмайди. Иккинчи йўлланма учун, “Порту”, “Атлетико” ва “Милан” кураш олиб боради.

“С” гуруҳида барча учрашувда ғалаба қозонган “Аякс” плей-оффга йўл олган. Нидерландияликларнинг бугунги рақиби “Бешиктош” эса гуруҳда сўнгг ўринни эгаллаши аниқ бўлиб улгурган. Шунинг учун, ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган учрашувда жамоалар ёш футболчиларга имконият тақдим этса, ажаб эмас. “Спортинг” ва “Боруссия” иккинчи ўрин учун курашади ва учрашувда ғалаба қозонган жамоа катта эҳтимол билан 1/8 финал масаласини ҳал қилади.

“D” гуруҳида “Реал Мадрид”, “Интер” ва “Шерифф” жамоасида нимчорак финал учун имконият сақланиб қолган. “Қироллик клуби” Жасурбек Яхшибоев тўп тепадиган Молдова клубини, “Интер” эса аутсайдер “Шахтёр”ни мағлуб этса, сўнгги тур расмиятчиликка айланиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария”, “Ювентус”, “Аякс”, “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” аллақачон кейинги босқичга масаласини ҳал қилиб бўлган.  
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 2.8
t
×