ЕЧЛда 3-турнинг энг яхши футболчиси аниқланди
Спорт
−
21 Октябрь 2021
2768“Аякс” ҳимоячиси Дейли Блинд UEFA Чемпионлар Лигаси 3-тур ўйинларининг энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.
Жорий йилнинг 19 октябрь куни “Аякс” ўз майдонида Дортмунднинг “Боруссия” клубини 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Дейли Блинд ҳимоядаги бир қанча муваффақиятли ҳаракатлари билан ажралиб турди, шунингдек, битта гол урди ва бир голли узатмани амалга оширди. Қайд этиш керак, дортмундликлар ҳужумчиси Эрлинг Холанд майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун Ноа Окафор (“Зальцбург”), Алиссон Беккер (“Ливерпуль”) ва Себастьян Коатес (“Спортинг”) ҳам даъвогарлик қилган эди.
Ушбу ғалаба эвазига амстердамликлар юз фоизлик натижа билан “С” гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. “Боруссия” ҳисобида эса 6 очко бор.