ЕЧЛда ҳафта футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди 

Спорт

image

Европа Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогарлар эълон қилинди. Бу ҳақда UEFA'нинг расмий сайтида хабар берилди.

Хафта футболчиси бўлишга дастлабки номзод Сон Хен Мин “Тоттенхэм”нинг “Айтрахт” (3:2) қарши ўйинида ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турди. Кореялик футболчи германияликлар дарвозасига 2 та гол урушнинг ҳам уддасидан чиқди.

Бельгиянинг “Брюгге” клуби дарвозабони Симон Миньоле ҳам ҳафта қаҳрамонларидан бири бўлди. Сабаби бельгияликлар Испаниянинг “Атлетико Мадрид” клубин майдонига сафар уюштириб, 0:0 ҳисобидаги дурранг билан ортга қайтди. Бу натижада, мадридликларнинг нақд 9 та аниқ зарбасини қайтарган  Миньоленинг ҳиссаси катта.

Бразилиялик ҳужумчи Роберто Фирмино “Ливерпуль”нинг “Рейнжерс”га қарши ўйиндаги голлар шоусини бошлаб берди. Якунда “қизиллар” Шотландия клубини 7:1 ҳисобида мағлуб этди. Фирмино эса ўз ҳисобига 2 та гол ва 1 та голли узатмани ёзиб қўйди.

Ҳафта футболчиси бўишга охирги номзод “Маккаби Хайфа” вингери Омер Ацили бўлди. Омер “Ювентус”га қарши учрашувда дубль қайд этиб, “Маккаби”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Роберто Фирмино “Тоттенхэм” Сон Хен Мин “Атлетико Мадрид”

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг