ЕЧЛ: 1/8 финалнинг дастлабки ўйинларида фаворитлар мағлуб бўлди

Спорт

image

Бугун, 19 февраль куни тунда Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган икки ўйин бўлиб ўтди. Ҳар икки ўйин ҳам кичик ҳисобдаги ғалаба билан якунланди.

"Атлетико" – "Ливерпуль" жамоалари қарама-қаршилигида мезбонлар минимал ҳисобда ғалаба қозонишди. Ўйиндаги ягона голга Сауль Ньигес муаллифлик қилди.

"Боруссия" Дортмунд – "ПСЖ" ўйинтда 3 та гол урилди. "Боруссия" майдонида кечган ўйинда Эрлинг Ҳоланднинг дубли немисларга ғалаба келтирди. Меҳмонлардан жавоб голига Неймар муаллифлик қилди.

Бу жамоалар ўртасидаги жавоб ўйинлари 12 март куни ўтказилади.

ЕЧЛ, 1/8 финал, 18 февраль

Атлетико – Ливерпуль 1:0
"Ванда Метрополитано"
Гол: Сауль (4).
Атлетико: Облак, Лоди, Савич, Фелипе, Врсалько, Сауль, Коке, Лемар (Льоренте, 46), Томас, Корреа (Коста, 77), Мората (Витоло, 70). 
Ливерпуль: Алиссон, Робертсон, Александер-Арнолд, Гомес, ван Дейк, Фабиньо, Ҳендерсон (Милнер, 80), Вейналдум, Мане (Ориги, 46), Салоҳ (Окслейд-Чемберлен, 72), Фирмино.

Огоҳлантиришлар: Мане (40), Корреа (45), Гомес (59).

Боруссия Д – ПСЖ 2:1
"Сигнал Идуна Парк"
Голлар: Ҳоланд (69, 77) – Неймар (75).
Боруссия Д: Бюрки, Загаду, Ҳуммельс, Пишчек, Ҳакими, Витцель, Геррейру, Санчо (Шмельцер, 90), Жан, Азар (Рейна, 68), Ҳоланд. 
ПСЖ: Навас, Мёнье, Курзава, Тиаго Силва, Маркиньос, Верратти, Гуйе, Ди Мария (Сарабия, 77), Кимпембе, Неймар, Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Витцель (44), Гуйе (54), Неймар (60), Мёнье (87), Верратти (89).


Мақола муаллифи

Теглар

ЕЧЛ Атлетико Ливерпуль

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг