Яшнободда бешта автомобиль тўқнашди

Жамият 2019
image

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида бешта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилмоқда.

Кеча, 17 октябрь куни соат 10:45 да 102 рақамига Яшнобод туманидаги Кичик халқа автомобиль йўлида беш нафар автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганлиги ҳақида хабар келиб тушди.

Mercedes-Benz русумли автомобиль ҳайдовчиси 40 ёшли Бахтиёр А. светофорнинг тақиқловчи сигналига тўхтаган. Масофа сақланмаганлиги туфайли қуйидаги автомобиллар иштирокида бирин кетин тўқнашувлар юз берган: Nexia русумли автомобилда ҳаракатланиб борган 32 ёшли Зоир И., Cobalt русумли автомобилда 50 ёшли Сайдулла Ш., Captiva русумли автомобилда 19 ёшли Жаҳонгир А. ва Nexia русумли автомобилда 56 ёшли Мираҳмад А. 

Воқеа сабабли ҳеч ким жабр кўрмади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×