Яшнобод аҳолиси вақтинча сувсиз қолади

Жамият

image

27 сентябрь соат  09:00 дан 28 сентябрь соат 13:00 гача Яшнобод туманининг қатор ҳудудларида сув таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, С.Азимов ва Истиқбол кўчаларидаги Д-600мм ёпқич (задвижка) алмаштирилиши муносабати билан қуйидаги объектларда сув таъминоти тўхтатилади:

•    Тўйтепа маҳалласи; Я.Ғуломов кўчаси - 1 та 9 қаватли (62-уйлар);
•    С. Азимов 1 тор кўчаси - 4 та 5 қаватли (1, 2, 3, 4-уйлар),  5 та 7 қаватли (20, 1а, 2а, 8, 51 – уйлар);
•    С. Азимов 1 тор кўчаси - 1 та 7 қаватли (15-уй),  15 та маҳаллий хонадон;
•    С.Азимов 3 тор кўчасида - 25 та маҳаллий хонадон;
•    С.Азимов 3 берк кўчаси - 3 та 5 қаватли уйлар (1, 3, 5- уйлар);
•    С.Азимов 5 тор кўчасида - 3 та 5 қаватли уйлар (2,3,5-уйлар);
•    Истиқбол кўчасида - 2 та 5 қаватли уйлар (25,89-уйлар);
•    Тўйтепа кўчаси - 6 та 5 қаватли уйлар (2,7,7а,54,3-уйлар),  1 та 7 қаватли уй (5-уй);
•    Фарғона йўли кўчаси “Обод макон” МФЙ- 21 та 7 қаватли уйлар (1-21-уйлар);
•    Фарғона йўли 13-кўчаси - 50 та; маҳаллий хонадон, 1 та 4 қаватли,  10 та 2 қаватли уйлар;
•    Фарғона йўли 15-кўчаси - 50 та; маҳаллий хонадон,  1 та 4 қаватли уй,  5 та 2 қаватли уйлар;
•    Фарғона йўли 23-кўчаси - 1 та 4 қаватли,  5 та 2 қаватли,  30 та хусусий хонадонлар;
•    Фарғона йўли 27-кўчаси - 4 та 9 қаватли (1-4-уйлар);
•    Боку кўчаси - 80 та маҳаллий хонадон;
•    Давлат корхоналари;
•    Индонезия, Белорусия, Хитой; Туркия, Франция, Украина, Япония элчихоналари;
•    Бош Прокуратура;
•    Фанлар академияси;
•    Травматология шифохонаси;
•    Болалар боғчаси 2 дона. (№222, 559-МТТ);
•    Мактаб 1 дона. (№ 145-Мактаб);- Ортопедия маркази;
•    Шаҳар ДСЭНМ;
•    Поликлиника №1;
•    Миллий банк;
•    Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;
•    Черков 2 та;
•    Яшнобод  туман ҳокимияти;
•    Фарғона йўли 20 та корхоналар;- 4-сонли Ёнғин хавфсизлиги  бошқармаси.

Жами 74 та кўп қаватли уй ва 250 та маҳаллий хонадонлар вақтинча таъминотдан узилади.

Ичимлик сув таъминотида узилишлар ва сув босимининг пасайиши кузатиладиган жойларда аҳоли махсус сув ташиш автомашиналари орқали ичимлик суви билан таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Яшнобод сув

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг