“Яшил” ва “сариқ” ҳудудларда спорт заллари ва фитнес клублари фаолиятига рухсат берилади

Жамият 2557
image

"Яшил" ва "сариқ" ҳудудларда спорт секциялари, спорт заллари ва фитнес клублари фаолияти 3 кун муддатда йўлга қўйилади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Вазирнинг тегишли буйруғига мувофиқ, уч кун муддатда амалдаги карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда "сариқ" ва "яшил" ҳудудларда жойлашган спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублари фаолияти йўлга қўйилади.

Ушбу буйруққа асосан ушбу муассасаларга қуйидаги талаблар қўйилади:

– Спорт иншоотлари (шу жумладан, очиқ майдонлар)га кириш-чиқиш жойларида фуқароларнинг тана ҳароратини пирометрларда ўлчаш,

– 37 даража ва ундан юқори тана ҳарорати бўлган фуқароларни спорт иншоотларига киритмаслик ва бу ҳақда соғлиқни сақлаш бўлимларига хабар бериш,

– Cпорт тадбирлари ҳамда бадантарбия машғулотларини соат 07.30 дан 18.30 гача бўлган вақт оралиғида ташкил этишга қатъий амал қилинади.

– Шунингдек, спорт тадбирларини ўтказишда сузиш ҳавзаларидан асло фойдаланмаслик ҳамда спорт таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўймаслик кўзда тутилган.

Аввалроқ, жорий йилнинг 1 июнидан қайси фаолият турларига рухсат берилиши ҳақида маълум қилган эдик.

 
Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 89
Рейтинг: 3
t
×