“Яшил” ва “сариқ” ҳудудларда хизмат кўрсатиш турларига рухсат берилади

Жамият

image
“Qanotchi” ресторани раҳбарияти жавобгарликка тортилди. Шаҳар ҳокимлиги ёлғон баёнот тарқатган north_east

“Qanotchi” ресторани раҳбарияти жавобгарликка тортилди. Шаҳар ҳокимлиги ёлғон баёнот тарқатган

Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятига босқичма-босқич рухсат берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда бугун, 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтган видеоселекторда йиғилишида сўз борган. 

Йиғилишда мамлакатдаги эпидемиологик вазият ҳамда ҳудудлар раҳбарларининг таклифларидан келиб чиқиб, карантин талабларини янада юмшатиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда хизмат кўрсатиш турларига босқичма-босқич рухсат бериш мумкинлиги белгиланди.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ, Республикада коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда республика ҳудудлари жорий йилнинг 11 майидан эътиборан туман ва шаҳарлар даражасида тоифаларга ажратилди.

Бунда: “Сариқ” ва “Қизил” тоифадаги вилоятларда коронавирус инфекцияси умуман аниқланмаган туманлар (шаҳарлар) “Яшил” тоифага киритилади;

“Яшил” ёки “Сариқ” тоифадаги вилоятнинг бирор-бир туманида (шаҳрида) коронавирус инфекцияси аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартирмаган ҳолда тегишли туманнинг (шаҳарнинг) ўзи “Қизил” тоифага ўтказилади.

"Қизил", "сариқ" ва "яшил" ҳудудларда рухсат бериладиган ва тақиқлар мавжуд фаолият турлари билан қуйида танишишингиз мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

карантин

Баҳолаганлар

371

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг