“Яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар туман ва шаҳарлар учун ҳам жорий қилинади

Local

image

Ўзбекистонда вилоятларда жорий қилинган “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалари шаҳар ва туманлар учун ҳам жорий қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда таъкидланди.

“Сариқ” ва “қизил” тоифадаги вилоятларда касаллик умуман аниқланмаган туманлар ҳам борлигини инобатга олиш лозим. Худди шундай, эртага “яшил” вилоятдаги бирор бир туманда касаллик аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартириш шарт эмас”, деди Шавкат Мирзиёев.

Республика комиссиясига ҳудудларни тоифага ажратишни туман ва шаҳарлар даражасида белгилаш бўйича топшириқ берилди.

Маълумот учу, ҳозирда Навоий, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари "яшил", Тошкент шаҳри, Хоразм ва Сурхондарё вилоятлари "сариқ" қолган вилоятлар "қизил" тоифага киритилди.


Tags

Rate Count

308

Rating

3

Rate this article

Share with your friends