Ярославлда нефтни қайта ишлаш заводига дрон ҳужуми бўлди
Олам
−
29 Январь
7052Бугун, 29 январь куни Россиянинг Ярославль вилоятидаги муҳим инфратузилма объектига Украинада уруш бошланганидан бери биринчи марта дрон ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда вилоят губернатори Михаил Евраев маълум қилди.
“Электрон уруш тизими Ярославль вилоятидаги Славнефть-ЯНОС нефтни қайта ишлаш заводига ҳужумнинг олдини олди. Ҳеч ким жабрланмади, ёнғин бўлмади”, дейди Евраев.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ бермади.
Маълумот учун, Ново-Ярославль нефтни қайта ишлаш заводи 1961 йилда ишга туширилган. 1995 йилдан бери у "Славнефть" нефть компанияси таркибига киради.
"Славнефть-ЯНОС" ҳозирда Россия Федерациясининг нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича энг йирик корхоналаридан бири бўлиб, унинг ўртача ишлаб чиқариши йилига 15 миллион тонна нефтни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 18 январга ўтар кечаси уруш бошланганидан бери биринчи марта Россиянинг Ленинград вилоятига дрон учирилганди. Ўшанда маҳаллий нашрлар қанотларининг узунлиги олти метргача бўлган самолёт типидаги дрон Санкт-Петербургдаги нефть терминалини нишонга олганини ёзганди.
LiveБарчаси