Ярим йилда 6 нафар мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолган – вазирлик
Жамият
−
31 Июль 2023
829592023 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида умумий ўрта таълим мактабларининг 6 нафар ўқувчи қизларида эрта ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақда бугун, 31 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан бўлиб ўтган матбуот анжумани давомида вазирлик масъули QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
“2023 йилнинг илк 6 ойида 6 нафар мактаб ўқувчисида эрта туғуруқ аниқланди. Ҳолатларнинг 2 таси Қашқадарёда кузатилган бўлса, Қорақалпоғистон, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарёда 1 тадан қайд этилган. Умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида эрта ҳомиладорлик ва эрта туғуруқ ҳолатларининг олдини олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар: Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, жойлардаги маҳалла фаоллари ҳамда мактаб психологлари, синф раҳбарлари, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари билан яқин ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда”, деди Таълим ташкилотларида тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш бошқарма бошлиғи ўринбосари Азамат Камолов.
Унинг айтишича, бундай ҳолатларнинг аксарияти ёзги таътил ёки ўқишдан ташқари пайтларда содир бўлган. Шу сабабли ота-оналар назоратни кучлироқ амалга ошириши керак.
“Лекин бу мактаб масъулиятни зиммасига олмайди, дегани эмас. Ҳозирги пайтда ўқувчи қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, соғлиқни сақлаш ходимлари билан бу каби ҳолатларнинг оқибатларини тушунтириш бўйича кўплаб тадбирлар ўтказиб келинмоқда”, деди Азамат Камолов.
LiveБарчаси