Ярим тунгача ишлаши айтилган метро яна тўхтаб қолди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 28 август куни Тошкент метрополитенида поезд тўхтаб қолгани акс этган видеолавҳалар тарқалди. Ҳолат бўйича метрополитен Матбуот хизмати изоҳ берди. 

Маълум бўлишича, соат 14:35 да Ойбек ва Тошкент бекатлари оралиғида электропоезд машинисти ҳаракат таркибида носозликни сезиб, тегишли йўриқномага асосан хавфсизликни таъминлаш мақсадида электропоездни тўхтатган.

Ортидан келаётган поезд йўловчиларни Ойбек бекатида қолдириб, ёрдам тариқасида етиб келган. Носоз поезд йўловчилари Тошкент бекатига тушуриб, техник кўрикка юборилган.

Қайд этилишича, ҳолатни бартараф этиш вақти 9 дақиқани ташкил этган. Ижтимоий тармоқларда одамлар поезд ичида қарийб ярим соат қамалиб қолгани айтилган.

 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 30 августидан бошлаб Тошкент метрополитенининг барча йўналишлари соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метросида биринчи марта носозлик кузатилмаяпти. Ўтган давр мобайнида метро поездларининг ҳаракат вақтида тўхтаб қолиши, манзилга етмай йўловчиларни тушуриб юбориши ёки юриб кетаётган поезд эшикларининг очилиб кетиши каби ҳолатлар рўй берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг