Тошкент метрополитени 30 августдан бошлаб суткасига 19 соат ишлайди

Жамият

image

Тошкент метрополитенининг барча йўналишлари жорий йил 30 августдан бошлаб соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” Матбуот хизмати хабар берди 

Қайд этилишича, мактаб ўқувчилари ва талабалар учун янги ўқув йили бошланиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш муносабати билан йўловчилар сонининг янада ошиши сабаб жорий йил 30 августдан бошлаб поездлар қатнови бўйича янги жадвал жорий этилади. Унга кўра:

•  Чилонзор ва Сергели йўналишларида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 3 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30 дан 19:00 гача 4 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;

•  Ўзбекистон йўналишида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 4 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30 дан 19:00 гача 5 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;

•  Юнусобод йўналиши эрталаб соат 07:30 дан 09:00 гача 6 дақиқада оралиғи билан ҳаракатланади ва 16:30 дан 19:30 гача поездлар қатнови ҳар 7 дақиқада ташкил этилади.

Таъкидланишича, яқин кунларда Тошкентга 20 та янги ва замонавий метро вагонлари олиб келинади.

Маълумот ўрнида, бугунги кунга қадар, Юнусобод ва Ҳалқа ер усти йўналишлари соат 06:00 дан 23:00 гача фаолият юритяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг