Яраларни тезда битирадиган янги даволаш усули ишлаб чиқилди

Саломатлик

image

Швециянинг Чалмерс технология университети ва Германиянинг Фрайбург университети олимлари жароҳатларни даволашнинг янги усулини ишлаб чиқишди. Бу усул электр токига асосланган бўлиб, у регенерация (тикланишни)ни уч марта тезлаштириши айтилмоқда. Бу ҳақда “Lab on a Chip” журналида хабар қилинди.

Маълумки, кўпчилик учун кичик яралар хавфли эмас, чунки кўпинча улар ўз-ўзидан тез фурсат ичида тузалиб кетади. Бироқ айрим касалликларга чалинган беморлар учун ҳатто кичик зарар жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Қандли диабет, умуртқа поғонаси шикастланган ёки қон айланиши ёмон бўлган одамларда яраларнинг тузалиб кетиш имкони паст бўлади. Оқибатда улар узоқ муддатли ампутацияга олиб келиши мумкин бўлган инфекция ва сурункали жароҳатларга мойил бўлади.

Олимлар томонидан ишлаб чиқилган янги даволаш усули эса электр стимуляциясидан фойдаланишни назарда тутади. Ушбу ғоя тери ҳужайраларининг электр майдонларида маълум йўналишларда ҳаракатланишига асосланади. Яъни тери ҳужайралари бўлган Петри идишига электр майдон қўйилса, ҳужайралар тасодифий ҳаракат қилишни тўхтатади ва бир йўналишда ҳаракат қила бошлайди. Мутахассислар тери ҳужайралари ўстирилган микроскопик биочипга электр токини йўллаш орқали сунъий теридаги яраларнинг битишини тезлаштиришга муваффақ бўлган.

Ҳозирда олимлар жамоаси тадқиқотни давом эттириш ва келажакда яраларни даволовчи маҳсулотларни ишлаб чиқиш имконини берадиган катта грант ютган.


Мақола муаллифи

Теглар

жароҳат яраларни даволаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг