Японлар янада кўпроқ меҳнат қилиш мақсадида экзоскелетлардан фойдаланишни бошлади

Технология 2955
image

Япониялик кекса кишилар қариликда ҳам меҳнат қилиш мақсадида экзоскелетлардан фойдаланишни бошлашди. Қурилма оғир юк кўтаришни осонлаштиради ҳамда умуртқа, оёқ ва қўлларга босим тушишининг олдини олади. Бу ҳақда New Scientist хабар бермоқда.


Журналистларнинг тақдим этган маълумотига кўра, экзоскелетлар технологик компанияларнинг кекса кишилар учун ишлаб чиқаётган маҳсулотларидир. Масалан, Innophys фирмаси рюкзак шаклида костюм ишлаб чиқди. Уни қўлда қувватлантирса бўлади. У мушакларни бақувватлаштиришга ихтисослашган.

Тайёр қурилмалар 24 килограммгача бўлган юкларни бемалол кўтаришга ёрдам беради. Ҳар бир қурилманинг нархи 1300 доллар туради.

Маълумотларга кўра, ушбу қурилмаларни оилавий харид қилаётганлар ҳам учрамоқда. Ана шундай оилалардан бирининг бошлиғи – 70 ёшга киришига қарамай экзоскелет ёрдамида оғир ишларни бемалол бажармоқда.

Япония жаҳондаги кекса ёшли фуқаролари энг кўп бўлган давлат ҳисобланади. Американинг аҳолини тадқиқ этиш бюросининг 2015 йилги маълумотларига кўра, кунчиқар мамлакатида 65 ёшдан ошган кишилар 26 фоизни ташкил этган.

Сарвар Анвар ўғли

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 48
Рейтинг: 3.1
t
×