Японияликлар коронавирусдан ҳимояловчи “ақлли” ниқоб ихтиро қилди
Технология
−
11 Июль 2020
10599Япониянинг “Donut Robotics” – роботлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компанияси соҳибининг нутқини бошқа тилларга таржима қила олувчи “ақлли” ниқоб ихтиро қилишди. Ниқоб C- “Face mask” деб номланади.
У инсонни нафақат хавфли коронавирусдан ҳимоялайди, балки Bluetooth орқали смартфонга махсус дастур орқали уланиб, соҳибининг нутқини тўққизта – инглиз, француз, индонезия, испан, япон, хитой, корейс, тайвань ва ветнамча тилларга ўгира олади.
Компания сўнгги йиллар давомида аэропортда махсус таржимон роботлар устида иш олиб боришаётган эди. Аммо дунёда кузатилаётган пандемия сабаб олимлар вазиятга мослашишди ва таъминот дастури “ақлли” ниқобга мослаштирилди. Ушбу янгича лойиҳага 260 000 доллар сарфланмоқда.
Хабарда келтирилишича, янги турдаги ниқоблар дўконларда сентябр ойида пайдо бўлади. Бир дона ниқобнинг баҳоси 40 доллар бўлади.
У аввалига Японияда, ана ундан кейин Хитой, Европа ва АҚШда ҳам сотила бошлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь