Япониялик профессор ТДТУ проректори бўлди
Жамият
−
30 Сентябрь 2020
6633Тошкент давлат техника университетининг хорижий проректори лавозимига Нагоя университетининг профессори Нишияма Киёхиса номзоди тавсия қилинди ва 2020 йилнинг 11 майидан бошлаб хорижий проректор лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Нишияма Киёхиса дастлаб ўз иш фаолиятини on-line тарзда бошлаб, университетнинг 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш юзасидан Тошкент давлат техника университети ўқув жараёнининг масъул ходимларига Нагоя университети тажрибаси асосида кредит-модуль тизими бўйича онлайн тарзда семинар-тренинглар олиб борди.
Ўзбекистонда 2020 йилнинг 15 августидан сўнг карантин чораларининг юмшатилиши ҳамда хорижий давлатларга чартер рейслар сонининг ошиши натижасида Нишияма Киёхиса 2020 йилнинг 14 сентябрь куни Тошкент шаҳрига етиб келди ва ўз фаолиятини бошлади.
Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент давлат техника университети жамоаси ва профессор-ўқитувчилари билан хорижий проректор Нишияма Киёхисани таништириш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Нишияма Киёхиса сўзга чиқиб, ўзининг мақсад ва режаларини батафсил баён қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь