Япониядаги кучли зилзиланинг АЭСга таъсири ҳақида маълумот берилди

Олам 3688
image

Кеча, 7 октябрь куни Япония пойтахти Токиода 5,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар сони айни пайтда 52 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат Маъмурий ишлар ва коммуникациялар вазирлиги ҳузуридаги Ёнғин ва табиий офатларга қарши кураш агентлиги хабар берган. 

Жароҳатланганларнинг кўпчилигининг тана аъзолари зилзила пайтида йиқилиш натижасида лат еган ва шилинган, бироқ жиддий шикастланганлар ҳам бор. 

Энг кўп жароҳатланганлар Токиога қўшни Сайтама ва Тиба префектураларидан топилган. Бугунги кунга келиб, транспорт ҳаракати кўп қисмларда тикланган. Бироқ, йўл ҳаракати бузилиши ва кечикиш деярли ҳамма жойда кузатилган ва бекатларда юзлаб метр узунликдаги навбатлар пайдо бўлган. 

Эрталабки тиғиз вақтда 140 дан ортиқ поезд линиядан чиқмаган, бу эса қарийб 130 минг кишининг ўз вақтида манзилига келишига тўсқинлик қилган. 

Зилзила эпицентри Токио ва Тиба префектуралари чегарасида, унинг ўчоғи 75 км чуқурликда жойлашган. Цунами хавфи эълон қилинмаган, маҳаллий сейсмологлар кучли зилзилалар такрорланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Табиий офат натижасида Япония ядровий иншоотларида ғайритабиий вазиятлар кузатилмаган. 

Аввалроқ, Покистоннинг Балужистон вилоятида содир бўлган зилзила 20 кишининг ҳаётига зомин бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 153
Рейтинг: 3
t
×