Япониядаги АЭСнинг ифлосланган суви Тинч океанига оқизилади

Олам

image

Жорий йилнинг 13 январь куни Япония Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Хироказу Мацуно матбуот анжуманида 2023 йилнинг баҳори ва ёзида “Фукусима-1” атом электр станциясидаги ифлосланган сувни Тинч океанига оқизиш режаларини маълум қилди. Бу ҳақда “Guardian” нашри хабар берди.  

Япония ҳукумати икки йил аввал ифлосланган сувни океанга оқизишга қарор қилган эди. Ўтган йили ушбу жараённинг бошланиши 2023 йилга мўлжалланганини эълон қилди. Бироқ қўшни мамлакатлар Хитой ва Жанубий Корея, шунингдек, айрим халқаро ташкилотларда бу жараён хавотир уйғотди. Япония расмийларининг таъкидлашича, океанга оқизиладиган сув аввал филтрдан ўтказилади, кейинчалик океанга қуйилади. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ҳам филтрдан ўтказилган сувни океанга оқизиш хавфсиз эканини урғулади.

Атом электр станциясидан сувни чиқариб ташлаш учун махсус бинолар ва реакторлар керак бўлади. Аммо кейинчалик чиқинди билан йиғилиб қолган реакторларни бузиш бир неча ўн йиллар давом этиши мумкин. 

Маълумот ўрнида,  2011 йилнинг 11 мартида “Фукусима-1” атом электр станциясида авария ҳолати содир бўлган эди. Шунингдек, айни шу куни Японияда кучли зилзила оқибатида цунами ҳам содир бўлган. Табиий офатлар натижасида 16 мингга яқин одам ҳалок бўлган, юз минглаб японияликлар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Швеция атом электр станцияларини кўпайтириш учун ядровий реакторлардан фойдаланиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиши ҳақида хабар берган эдик.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Япония Тинч океани экология АЭС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг