Японияда вазирлар бирин-кетин ишдан кетяпти

Олам

image

Японияда вазирлар фирибгарлик можароси ортидан бирин-кетин истеъфога чиқяпти. Бу ҳақда "Kiodo Tsusin" ахборот агентлиги хабар қилди.

Япония Бош вазири Фумио Кисида ҳукуматини янгиламоқда. Чунки ҳукмрон партиядаги йирик коррупция можароси бир қанча вазирларни, жумладан, яқин иттифоқчи ва ҳукумат матбуот котиби Хирокадзу Мацунони истеъфога чиқаришга мажбур қилган.

Расмий унвони Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби бўлган Мацуно пайшанба куни Иқтисодиёт ва саноат вазири Ясутоси Нисимура лавозимини тарк этишидан сўнг истеъфога чиқишини эълон қилди.

Япониянинг ҳукмрон партияси фойдасига давлат хайрияларининг ўғирланиши эҳтимоли билан боғлиқ сиёсий можаро Кисида маъмуриятини тезда тугатиши мумкинлиги аввалроқ хабар қилинган эди.

Японияда сиёсий фаолият учун хайрия йиғиш амалиёти қонунийдир ва бошқа нарсалар қатори бу партия тадбирларига чипта сотишни ҳам ўз ичига олади. Бироқ бундай фаолият учун қонуний чекловлар мавжуд ва олинган сумма молиявий ҳисоботда тўлиқ қайд этилиши керак.

Таъкидлаш жоизки, ўтган ҳафта Япония Бош вазири лавозимидан кетиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Япония вазир Kiodo Tsusin

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made