Японияда ўзбекистонлик талаба коронавирусга чалинди
Жамият
−
18 Апрель 2020
6344Японияда Ўзбекистон фуқароси бўлган талаба коронавирус инфекциясини юқтириб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Матбуот котиби маълум қилди.
Унинг ёзишича, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Япониядаги вакили Жўрабек Ҳасанов Японияда бир нафар Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганини билдирган.
Ассоциация вакили алоқага чиқиб, ўзбекистонлик талаба йигитнинг умумий ҳолати яхши экани ҳақида маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар 1405 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 156 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган. Мавжуд беморлар сони 1245 кишини ташкил қилмоқда
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь