Японияда ўзбекистонлик эркак мактаб ўқувчисига шилқимлик қилгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
23 Октябрь 2023
14713Японияда эркак автобусда ўрта мактаб ўқувчисига 30 дақиқадан кўпроқ вақт мобайнида шилқимлик қилиб келишда гумонланиб қўлга олинди.
Олиб борилган текширувлардан маълум бўлишича, гумонланувчи 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган.
“Сентябрь ойида Ҳ.М. Токионинг Эдогава туманида ҳаракатланаётган Тоэи автобусида ўрта мактаб ўқувчисига нисбатан ахлоқсиз ҳаракатлар қилганликда гумон қилиниб, қўлга олинди”, дейилади хабарда.
Айтилишича, у автобусда етарлича бўш ўриндиқлар бўлишига қарамай, атайин ўқувчи қизнинг ёнида ўтирган ва унга тегажоғлик қилган.
Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик эркакнинг ҳибсга олингани тасвирланган видеолар тарқалган.