Японияда ўлимга ҳукм қилиниб,  жазосини энг узоқ муддат кутган маҳбус оқланди

Олам

image

Японияда хўжайини, унинг хотини ва икки боласининг қотили сифатида айбланиб, 1968 йилда ўлимга ҳукм қилинган Ивао Ҳакамада суд томонидан оқланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Ивао Ҳакамада ҳозир 88 ёшда, қотиллик юз берганда, яъни 1964 йилда у 28 ёшда бўлган.

2014 йилда Сидзуока шаҳар суди қотилнинг ДНКси Ҳакамаданинг ДНКси билан мос келмаслигини тасдиқлаган ва маҳкум озодликка чиқарилган. Бироқ кейинроқ Токио шаҳар суди бу қарорни бекор қилди. 2023 йилда иш Япония Олий судига оширилган.

Терговчилар судланувчига куч ишлатган бўлиши мумкинлигини ҳисобга олган суд ишни қайтадан кўриб чиқди. 1964 йилда ҳибсга олинган Ҳакамада айбни бўйнига олган, аммо кейинчалик ўзига нисбатан куч ишлатилгани сабабли шундай қилишга мажбур бўлганини айтган.

Маълумот учун, Ҳакамада 2011 йилда ўлим жазосини энг кўп кутган инсон сифатида эътироф этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Миссури штатида 43 йил қамоқхонада жазо ўтаган 64 ёшли аёл Сандра Ҳемме судда оқланганди. Ҳемме 1980 йилда кутубхоначини пичоқ билан ўлдирганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ягона далил – маҳкумнинг чин дилдан иқрор бўлиши эди.

Мадина Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Япония ДНК Ивао Ҳакамада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made